«Энг камида 35−40 фоиз бўлади деб ўйлагандим». Президент хизмат кўрсатиш соҳасининг 6 ойлик натижалари ҳақида

«Энг камида 35−40 фоиз бўлади деб ўйлагандим». Президент хизмат кўрсатиш соҳасининг 6 ойлик натижалари ҳақида

Хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тадбиркорларга зарур имтиёз ва имкониятлар яратилгани, хусусан, биринчи босқичда 7 та тижорат банкига 1 трлн 575 млрд сўм ажратилгани тилга олинган. Шуни ҳисобидан ҳудудларда 3 трлн 600 млрд сўмлик 2400 та лойиҳани амалга ошириш бошланди.

«Натижада, 2020 йилнинг биринчи ярмига нисбатан хизматлар кўрсатиш ҳажми 18,3 фоизга ошди… Мен энг камида 35−40 фоиз бўлади деб ўйлагандим», — деди Шавкат Мирзиёев.

Навоий, Тошкент, Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Қорақалпоғистонда кўрсаткичлар паст экани танқид қилинди.

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Миллий банк бошқаруви раиси Алишер Мирсоатовга 1 сентябрга қадар хизматлар соҳасида 120 мингта, йил якунига қадар 415 мингта янги иш ўринларини ташкил этиш топшириғи берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!