“Энергия ресурслари бозорини босқичма-босқич ислоҳ қилиш зарур”

A A A
“Энергия ресурслари бозорини босқичма-босқич ислоҳ қилиш зарур”

“Энергия ресурслари бозорини босқичма-босқич ислоҳ қилиш зарур”

Яқин кунларда энергетика соҳасини ислоҳ қилиш масалалари бўйича ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.

Айтилишича, энергетика соҳасидаги ислоҳотлар табиий газ ва электр энергия тарифларини ижтимоий адолат тамойиллари асосида белгилаш ҳамда аҳоли ва тадбиркорларимиз учун энергия таъминотининг узлуксизлиги ва кўламини кенгайтириш учун замин яратади.

Ислоҳотларнинг ушбу ўтиш даврида аҳолининг кам таъминланган ва паст даромадли қатлами манфаатларидан келиб чиқиб, ижтимоий ҳимоя чоралари ишлаб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, жумладан пенсия ва болалари учун нафақа олувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилади.

Таъкидланишича, ислоҳот заруриятини қатор омиллар юзага келтирмоқда. Мисол учун, амалдаги тарифлар асосан даромади нисбатан юқори ва мос равишда кўпроқ энергия ресурслари истеъмол қиладиган абонентларга катта миқдордаги шартли субсидия берилишига олиб келмоқда.

Шунингдек, 2030 йилга бориб истеъмолчиларнинг табиий газга бўлган йиллик талаби ҳозирги 54,2 млрд куб метрдан 65 млрд куб метргача, электр энергиясида эса бу кўрсаткич жорий 74 млрд кВт соатдан 110 млрд кВт соатгача ошиши кутилмоқда.

Қўшимча қувватларни яратиш учун камида 25 млрд доллар маблағлар зарур. “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг амалдаги молиявий ҳолати бу қийматдаги лойиҳаларни амалга оширишга имкон бермайди. Улар томонидан кредит маблағлари жалб этилиши ўз навбатида Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ҳажмининг ошишига олиб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!