Энергетикларга қарши 25 та жиноят иши очилди

Энергетикларга қарши 25 та жиноят иши очилди

Прокуратура 1 август ҳолатига кўра, дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича 1,9 млрд зарар етказилганлик ҳолати бўйича энергетика тизимидаги қуйи ташкилотлар ишчиларига нисбатан 25 та жиноят иши қўзғатган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмат хабар бермоқда.

Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг «талон-тарож қилиш», «фирибгарлик», «электр, иссиқлик энергияси, газ ва сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш», «мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш», «сохталаштириш» ва бошқа моддалари бўйича жиноят иши очилган.

Энергетика тизимидаги қуйи ташкилотларнинг айбдор шахсларига нисбатан озодликдан маҳрум этиш (3 киши), ахлоқ тузатиш ишлари (2 киши), жарима (1 киши) ва бошқа жазо чоралари тайинланган.

Ҳозирги вақтда етказилган зарардан 116,3 млн сўми энергетика тизимидаги қуйи ташкилотларнинг ҳисоб-рақамларига қайтарилган.

Шунингдек, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 21,1 млн сўм миқдорида зарар етказганлик ҳолати бўйича Зирабулоқ магистрал газ тармоғи бошқармасининг 2 нафар ходимига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!