Энергетика вазирлиги: Жорий йилда умумий қуввати 1 474 МВт бўлган 7 та янги электр станция ишга туширилди

Энергетика вазирлиги: Жорий йилда умумий қуввати 1 474 МВт бўлган 7 та янги электр станция ишга туширилди

Жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида юртимизда умумий қуввати 1 374 мегаватт бўлган 6 та иссиқлик ва қуввати 100 мегаватт бўлган 1 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.

Хусусан:
➖Бухоро вилоятининг Бухоро туманида қуввати 270 мегаватт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;
➖Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 мегаватт бўлган буғ-газ қурилмаси;
➖Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида қуввати 174 мегаватт бўлган янги иссиқлик электр станцияси;
➖Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 230 мегаватт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;
➖Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 мегаватт бўлган замоаний иссиқлик электр станцияси;
➖Самарқанд вилоятининг Нубород туманида қуввати 100 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси;
➖Сирдарё вилоятининг Ховос туманида қуввати 220 мегаватт бўлган янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди.
Ушбу 7 та электр станция йилига 11 миллиард 300 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Қурилмаларнинг энергия тежамкорлиги ҳисобига йилига 1 миллиард 503 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилади.
Станциялар қурилиши давомида 3 960 нафар иш ўрни яратилган бўлса, улар ишга тушиши натижасида 545 нафар янги иш ўрни яратилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!