Энди Ўзбекистонда бўйи баланд ҳарбийларга қўшимча овқат берилади

Энди Ўзбекистонда бўйи баланд ҳарбийларга қўшимча овқат берилади

Ўзбекистон армиясида бўйи 190 см ва ундан баланд бўлган ҳарбий хизматчилар қўшимча озиқ-овқат паёги билан таъминланади. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Ахборот технологиялари вазирлиги ҳамда ДХХ раҳбарлари томонидан тасдиқланган қўшма қарорнинг 30-моддасида ушбу имтиёзнинг берилиш шартлари кўрсатиб ўтилган.

Унга кўра, ҳарбий врачлар комиссияси хулосасига кўра, бўйи 190 см ва ундан юқори бўлган ҳарбий хизматчиларга қўшин турига қараб, бериладиган озиқ-овқат паёгининг 50 фоизи миқдорида қўшимча берилиши кўзда тутилган.

Озиқ-овқат паёги ўрнида бериладиган бадал пуллари, яъни бир ойда энг кам иш ҳақининг 3 баробари (669000 сўм) миқдорида қўшимча паёксиз тўлаб берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!