Энди Ўзбекистонда бакалавр ва магистр дипломларига ҳам QR-код қўйилади

Энди Ўзбекистонда бакалавр ва магистр дипломларига ҳам QR-код қўйилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бакалавр ва магистр дипломларига индивидуал QR-код қўйиш тизими ҳамда унинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилади. Бу ҳақда вазирлигнинг ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу тизимга ОТМ томонидан берилган дипломларнинг ҳақиқийлигини аниқлашда энг самарали ечим сифатида қаралмоқда.

Дипломларни QR-кодлаштириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

1-босқичда лойиҳа ишлаб чиқилади:

дунёда мавжуд муқобил платформаларни тадқиқ ва таҳлил қилиш;

тизимнинг концептуал моделини яратиш;

маълумотлар базаларини лойиҳалаш ва тизимнинг функционал архитектурасини яратиш.

2-босқичда QR -код тизими ишлаб чиқилади:

бакалавр ва магистрлик дипломлари учун индивидуал QR-кодлар яратиш тизимини ишлаб чиқиш.

3-босқичда талабалар тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади:

республика бўйича талабалар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш ҳамда бакалавр ва магистрлик дипломлари учун индивидуал QR -кодларни яратиш тизими билан интеграциялаш.

4-босқичда aмалиётга жорий этиш:

апробация: дастурий таъминотнинг пилот версияси комплекс синовдан ўтказилади ва жамоатчиликка тақдим этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!