Энди техникумларни муваффақиятли тамомлаганлар ОТМга имтиҳонсиз киради

Энди техникумларни муваффақиятли тамомлаганлар  ОТМга имтиҳонсиз киради

“Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4666-сон, 07.04.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб 47 та тиббиёт коллежи Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари этиб қайта ташкил этилади.

Мазкур техникумларни муваффақиятли тамомлаганлар ўз соҳасига мос тиббиёт ОТМларининг бакалавриатига кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали ОТМларда 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

✅ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб: ⬇️

?  тиббиёт ОТМларининг даволаш (амалиёт) ишлари проректорлари (директор ўринбосарлари) бир вақтнинг ўзида ушбу ОТМ клиникаларининг бош шифокорлари ҳисобланади;

? тиббиёт ОТМларида бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура ва клиник ординатура (резидентура) мутахассисликлари ўқув режаларидаги мутахассисликка оид бўлмаган фанлар улуши 2 баробарга қисқартирилади;

? клиник ординатурасига мақсадли қабул қилинган талабаларнинг битирув курсини вилоят даражасидаги тиббиёт муассасаларида ташкил этиш тизими йўлга қўйилади;

? ҳудудларнинг шифокорларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб тиббиёт ОТМлари бакалавриатнинг “Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Касбий таълим (даволаш иши)” таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул кўрсаткичлари доирасидаги мақсадли қабул параметрлари туман (шаҳар)лар кесимида шакллантирилади;

? ушбу йўналишлар битирувчилари яшаш бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъи назар мақсадли қабул параметрларида кўрсатилган туман (шаҳар)да камида 5 йил ишлаб бериш мажбуриятини олади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!