Энди саҳнада фонограммада қўшиқ айтиш тақиқланади

Энди саҳнада фонограммада қўшиқ айтиш тақиқланади

Қозоғистон Маданият ва спорт вазири Ақтоти Раимқулова фонограммада қўшиқ айтишни тақиқлаш тўғрисидаги ташаббусга изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

"Дарҳақиқат, сўнгги йилларда жамиятимизда маҳаллий эстрада мусиқаси билан боғлиқ кўплаб саволлар туғилмоқда. Энг долзарб муаммолардан бири бу фонограммадан фойдаланишдир. Фонограммани танқид қиладиганлар кўп. Ижтимоий тармоқларда бундай танқидларни жуда кўп кўрмоқдамиз.

Шунинг учун, ушбу масалани ҳал қилиш учун Маданият ва спорт ишлари вазирлиги «Қозоғистон Республикаси маданияти тўғрисида«ги қонунга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунни ишлаб чиқиб, уни парламентга тақдим этди", -деди Ақтоти Раимқулова.

Вазирнинг сўзларига кўра, қонун лойиҳасининг ҳукумат версиясида "фонограммадан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги (телевизия ва радиодан ташқари ҳамма жойда огоҳлантиришсиз ундан фойдаланишни тақиқлаш) қоида ҳам мавжуд, дейди "sof.uz".

"Ҳар бир қонун лойиҳаси тегишли давлат идоралари ва "Атамекен" миллий тадбиркорлар палатаси томонидан маъқулланиши лозим бўлади. Биз қонун лойиҳаси орқали фонограммадан фойдаланишни қатъий тартибга солиб, ундан фойдаланиладиган бўлса, олдиндан тингловчиларни хабардор қилиш тартибини таклиф этмоқдамиз.

Биз истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишимиз керак. Тингловчиларни олдиндан хабардор қилиш керак. Одамлар жонли қўшиқ ёки фонограммани тинглашни ўз хоҳиши билан ҳал қилиши лозим", - деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!