Энди Россиядаги мигрантлар рус тили ва Россия тарихини билиши шарт

Энди Россиядаги мигрантлар рус тили ва Россия тарихини билиши шарт

Россия Федерацияси ҳукумати хорижий меҳнат мигрантларининг рус тили, тарихи ва Россия қонунчилигига доир билимлари бўйича минимал талаблар даражасини тасдиқлади. Ҳужжат РФ ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.

Хусусан, мигрантлар ижтимоий турмуш ва айрим касбий мавзуларда эркин мулоқот қила олиши керак. Ишга қабул қилиш, шифохонадаги маслаҳатлашувлар ва полицияга мурожаат қилиш кабилар шулар жумласидан. Шунингдек, эндиликда, мигрантлар айрим ҳужжатлар ва аризаларни тўлдиришни ҳам билишлари шарт.

Россия тарихи бўйича имтиҳон топширишда хорижий меҳнат мигрантларидан муҳим воқеалар, йирик шаҳарлар номлари ҳамда бош давлат байрамларига оид саволларга жавоб беришлари сўралади. Бундан ташқари, улар ўзларининг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда Россия ҳудудида бўлиб тургандаги мажбуриятлари ҳақида бохабар бўлишлари керак.

Бу талаблар, айримлар истиснолар билан Россияда вақтинча яшашни режалаштирганларга ҳам тегишлидир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!