Энди қарорлар камбағаллик даражасига таъсирини баҳолаш нуқтаи назаридан экспертизадан ўтказилади

Энди қарорлар камбағаллик даражасига таъсирини баҳолаш нуқтаи назаридан экспертизадан ўтказилади

“Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–5975-сон, 26.03.2020 й.) қабул қилинди.
 
Фармонга мувофиқ, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги этиб қайта ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланди.

Жумладан, вазирлик иқтисодиётни бошқаришнинг бозор механизмларини жорий этади, камбағалликни қисқартириш бўйича стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиб, уларни амалга оширади ва мувофиқлаштиради.

✅ 2020 йил 1 октябрга қадар қуйидагилар ишлаб чиқилади: ⬇️
•  2030 йилгача Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси;
•  2030 йилгача Ўзбекистон саноатини ривожлантириш стратегияси;
•  Камбағалликни камайтириш дастури;
•  2021 йилдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида минимал истеъмол савати ва яшаш минумуми жорий этилиши юзасидан қарор лойиҳаси.

✅ Фармонга мувофиқ:

? тармоқлар, соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича барча ўрта ва узоқ муддатли концепциялар, стратегиялар ва дастурлар вазирлик билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади;

? қабул қилинадиган ижтимоий-иқтисодий дастурлар ва қарорлар вазирлик томонидан камбағаллик даражасига таъсирини баҳолаш нуқтаи назаридан экспертизадан ўтказилади;

? рақобат ва монополияга қарши курашиш, техник регламентларни ўртаниш, ер муносабатларини тартибга солиш, геология ишлари, давлат активларини бошқариш, давлат-хусусий шериклик механизмини такомиллаштириш бўйича чоралар ва сиёсатларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлашда вазирлик иштирок этади.

Фармон билан шунингдек, Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги этиб қайта ташкил этилди.

Вазирлик ҳузуридаги Урбанизация агентлиги тугатилиб, унинг функция ва вазифалари вазирликка ўтказилди.

Бундан ташқари, Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ва унинг ҳудудий филиаллари вазирликка ўтказилиб, уларнинг негизида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ташкил этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!