Энди немислар ҳам “иншааллоҳ” иборасини қўллашади

Энди немислар ҳам “иншааллоҳ” иборасини қўллашади

Мусулмон оламида кенг қўлланиладиган “Иншааллоҳ” ибораси немис тилининг энг машҳур имло луғати – Дуденга киритилди. Эндиликда немис тилида гапирувчилар ҳам ушбу сўзни ишлатишади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

“Иншааллоҳ” арабча сўз бўлиб, ўзбек тилида “Худо хоҳласа”, “Худога ҳуш келса” маъноларини англатади. Яхши истак билдириш, Худоё, Илоҳим каби маъноларда келадиган дуо ибораси ҳамдир.   

Немислар олдин ҳам араб тилидан баъзи сўзларни олишган. Аммо бу ибора Ислом дини ва мусулмонлар эътиқоди билан боғлиқ илк атама сифатида немис луғатига киритилди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!