Энди коронавирусга қарши вакцина олганларга 100 доллардан тўланади — ҳукумат

Энди коронавирусга қарши вакцина олганларга 100 доллардан тўланади — ҳукумат

Нью-Йоркда энди коронавирусга қарши вакцина олган фуқароларнинг ҳар бири 100 AҚШ долларидан олади. Бу ҳақда шаҳар ҳукумати хабар берди.

Вакцинанинг биринчи дозасини олганларга пул тўланади. "Бу оддий ҳолат, — дейди Нью-Йорк расмийлари, — фуқароларни эмлашга мажбурлашнинг самарали йўли".

Баҳорда Aмерика штатларидан бирида аҳолини эмлашга ундашга ҳаракат қилишди. Эмланганларга лотерея чипталари берилди. Бир нодавлат ташкилот ҳаттоки эмланганларга марихуана солинган сигаретларни ҳам таклиф қилди, чунки Нью-Йоркда ундан фойдаланиш тақиқланмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!