Энди жигар хасталиги сўлакка қараб аниқланади

Энди жигар хасталиги сўлакка қараб аниқланади

Олимлар жигар хасталикларини аниқлашда янги технология яратишди. Энди жигардаги ҳар қандай касалликни одамнинг сўлаги асосида аниқлаш мумкин. Сўлак ҳатто йилига 20 миллиондан зиёд одамга юқиб азоб бераётган «Е» гепатитини ҳам бир неча дақиқа ичида аниқлаб беради.

Барчага маълум, шу кунга қадар жигар хасталикларига аниқ ташхис қўйиш учун қон ва ахлат таҳлили талаб этилган. Бу таҳлиллар эса кўп вақтни ўғирлайди. Шу муддатда беморнинг аҳволи янада оғирлашиши ёки оламдан ўтиши ҳам ҳеч гап эмас. Чунки шифокор аниқ ташхис қўймасдан туриб, беморни даволаш имконига эга эмас. Ана шунинг учун ҳам сўлак орқали ташхис қўйиш технологияси жуда қўл келади. Бу ташхис бемор учун жуда арзонга тушибгина қолмай, тез фурсатда касалликни аниқлашда ёрдам беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!