Энди Жанубий Кореяда К-Pop юлдузлари армияга бориш муддатини ортга суришлари мумкин

Энди Жанубий Кореяда К-Pop юлдузлари армияга бориш муддатини ортга суришлари мумкин

Жанубий Корея парламенти К-Pop юлдузлари армияга бориш муддатини ортга суришлари мумкин бўлган қонун қабул қилди.

Бу ҳақда CNN хабар берди.

Таъкидланишича, янги қарор, шунингдек, оммавий маданият ва санъатда улкан ютуқларга эришган бошқа шахсларга ҳам тегишлидир.

Қабул қилинган ҳужжатга кўра, мусиқачилар ва маданият арбоблари 30 ёшгача ўз фаолиятлари билан шуғулланишлари мумкин.

Бунгача бундай имконият фақат етакчи артистлар, мумтоз мусиқа мусобақалари ғолиблари ва спортчиларга берилган.

Жанубий Корея қонунчилигига кўра, 18 ёшдан 28 ёшгача бўлган эркаклар армияда 18 ой хизмат қилишлари шарт.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!