ЭНДИ ИПОТЕКА КРЕДИТИГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ИШ ҲАҚИ ВА БОШҚА ДАРОМАДЛАР СОЛИҚҚА ТОРТИЛМАЙДИ

ЭНДИ ИПОТЕКА КРЕДИТИГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ИШ ҲАҚИ ВА БОШҚА ДАРОМАДЛАР СОЛИҚҚА ТОРТИЛМАЙДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-377-сонли қарори (22.09.2022й.) қабул қилинди.

☑️Унга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилган фуқароларнинг уй-жойларни сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.

☑️Эътибор беринг!
▪️Бунда имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади. Бу 73,6 млн. сўмгачани ташкил этади. Айни пайтда амалдаги кодексга кўра, бу сумма 15 млн. сўмгача этиб белгиланган.

▪️Мол-мулк унга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 36 ой ичида бегоналаштирилганда, даромадлар солиққа тортилади. Яъни, агар сиз ушбу имтиёзлардан фойдаланган бўлсангиз, уй-жойингизни уч йил давомида сотманг. Агар сотсангиз сизга қўлланилган имтиёзлар қайтариб олинади.

☑️2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилади.

☑️Асосий янгиликлардан яна бири! 2021 йилда янги тартиб асосида ипотека кредитлари ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида берилган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

☑️Йил якунига қадар Қорақалпоғистон республикаси ва вилоятларда уй-жойларни сотиб олиш ва ипотека кредитларини расмийлаштириш жараёнларида фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида вилоятлар марказларида Тошкент шаҳри тажрибаси асосида ипотека марказларини ташкил этилади.

Бу марказларда тижорат банклари, қурувчи ташкилотлар ва Нотариуслар бир жойда фаолият олиб боради. Фуқаролар ипотека кредитига уй-жой олиш масаласини бир жойда ҳал этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!