«Энди ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади» — Шавкат Мирзиёев

«Энди ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади» — Шавкат Мирзиёев

Бу ҳақда айни вақтда президент раислигида бўлиб ўтаётган видеоселекторда маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».

«Агар ҳар бир ҳудуд раҳбари тизимни тушуниб ишлай олса, ишсизлар кескин камаяди. Бош вазир ўринбосарларига талаб қаттиқ бўлади. Мана кўряпсизлар, Самарқандда, Фарғонада “ер сотувчилар” пайдо бўлди. Пора билан қўлга тушяпти. Бўлди, у замон тугади. Энди ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади. Кимга ер керак бўлса, давлат аукционида қатнашсин, ҳалоли бўлсин, ерни сотиб олсин», — деди давлат раҳбари.

У шунингдек, Сурхондарёда бошланаётган тажриба асосида, ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини 10 йил муддатга деҳқончилик қилиш учун ижарага берилиши, 2021 йилдан бошлаб қарийб 100 минг гектар ғалладан бўшаган ер аҳолига тақдим этилишини қайд этган.

«Бу тарихий имконият бўлади. Ерни ҳақиқий эгаси - халққа берамиз», — дея таъкидлади президент.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!