Энди электромобилларни робот ёрдамида қувватлантириш мумкин
Дортмундлик муҳандислар “Ford” компанияси учун роботлаштирилган зарядлаш тизимини ишлаб чиқишди.
Тизимнинг ишлашини мобиль телефондаги илова ёрдамида бошқариш мумкин. Электромобиль кузовидаги розетка орқасидаги люк очилади ва робот-қўл камера ёрдамида кабелни улагичга улашга қодир. Бу орқали ҳайдовчи электромобиль қувват олаётганида салондан чиқмаслик имкониятига эга бўлади.
Қувватлаш жараёни тугагач, робот кабелни автоматик равишда узиб қўяди ва зарядлаш станциясининг корпусида жойлашади.
Буюк Британия аҳолиси ўртасида ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, бу каби роботлаштирилган зарядлаш функцияси мавжудлиги туфайли электромобиль сотиб олишга бўлган қизиқиш ошиб бормоқда, дейилади techcult.ru сайтида.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).