Энди бу фуқаролар Россияга киритилмайди

Энди бу фуқаролар Россияга киритилмайди

Россия ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўламаган чет эл фуқаролари мамлакатга киритилмайди.

РИА Новостининг ёзишича, бу ҳақда Россия ИИВ раҳбари Владимир Колокольцев йўл қурилиши бўйича давлат кенгашида маълум қилган.

Колокольцевнинг сўзларига кўра, ИИВ Федерал божхона хизмати билан биргаликда махсус маълумотлар ахборот базасини тузади.

“Натижада Россиядан чиқиб кетаётган чет эл фуқаролари томонидан жарималар тўланишини назорат қилиш ҳамда уларнинг мажбуриятларини бажаришдан олдин киришга вақтинчалик тақиқ қўйиш имкони пайдо бўлади”, - деган ИИВ раҳбари.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!