Энди барча оммавий давлат тадбирлари «Янги Ўзбекистон» боғида ўтказилади

Энди барча оммавий давлат тадбирлари «Янги Ўзбекистон» боғида ўтказилади

Бироз аввал Президент Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» боғи ва Мустақиллик монументини очиб бергани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу мажмуа очилишида нутқ сўзлаган давлатимиз раҳбари бундан буён барча давлат тадбирлари мазкур боғда ўтказилиши ва халқаро меҳмонлар мамлакатимизга ташрифини шу жойни зиёрат қилишдан бошлашини маълум қилди.

«Янги Ўзбекистон боғига яқин ҳудудда замонавий халқаро аэропорт қурилмоқда. Келгусида хориждан ташриф буюрадиган юксак мартабали меҳмонлар аввало мана шу монументни зиёрат қилиб, халқимиз ва давлатимизга ҳурмат бажо келтиради. Бундан буён Наврўз, Мустақиллик каби қутлуғ байрамларимиз, катта оммавий давлат тадбирларини, турли сайил-томошаларни барча замонавий шароитларга эга бўлган шу гўзал масканда ўтказамиз», — деди давлат раҳбари ва ушбу боғни қисқа вақт ичида қуриш осон бўлмаганини таъкидлади.

Шунингдек, президент бу том маънодаги тарихий ишга ҳисса қўшган барча юртдошларимизга, чет эллик ҳамкорларга ўз номидан, халқимиз номидан чуқур миннатдорчилик билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!