Эмомали Рахмон янги ГЭСни ишга туширди

Эмомали Рахмон янги ГЭСни ишга туширди

Тожикистоннинг Мурғаб туманида “Тожикистон” номли кичик қувватли ГЭС ишга туширилди, деб хабар қилмоқда Тожикистон президенти матбуот хизмати.

ГЭС очилишида Тожикистон президенти Эмомали Рахмон шахсан иштирок этди. Янги электр станцияси қуввати 1500 кВт ни ташкил қилади ва Мурғаб туманидан яшаётган 14 минг аҳолини электр энергияси билан таъминлайди.

ГЭС плотинаси баландлиги 64 метр, узунлиги 12 метрни ташкил қилади. Плотина 2 миллион кубометр сув жамлаш имконига эга.  ГЭСда ҳар бири 750 кВт бўлган иккита энергетик қурилма ўрнатилган.

“Тожикистон” электр станцияси Республикада, тоғли дарё бўйлаб сузаётган балиқлар ҳам сузиб ўтиши мумкин бўлган, ягона ГЭС ҳисобланади.

Айтиш жоизки, ушбу ГЭС денгиз сатҳидан баландлиги бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Дунёда энг баланд ҳудудда жойлашган ГЭС Непалда бўлиб, унинг қуввати 15 кВт.

 

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!