Эмомали Раҳмон Тожикистонда коронавирус билан боғлиқ ҳаққоний маълумотларни эълон қилишга кўрсатма берди

Эмомали Раҳмон Тожикистонда коронавирус билан боғлиқ ҳаққоний маълумотларни эълон қилишга кўрсатма берди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти ва ходимлари билан учрашувда мамлакат бош вазири, республика штаб-квартираси раҳбари Коҳир Расулзодага «Тожикистондаги пандемия ҳақида ҳаққоний маълумотларни» ОАВлар орқали мунтазам равишда эълон қилишни топширди. 

«Қанча одам касаллангани, қанчаси тузалгани, қанчаси вафот этгани ҳақида мунтазам ахборот беринг, яширманг, халқ ҳақиқатни билиши керак», — деб таъкидлаган президент.

Хабарда айтилишича, давлат раҳбари матбуот хизмати томонидан тарқатилган пресс-релизда юқоридаги гаплар йўқ, аммо президент чиқишининг телевизион версиясида унинг бу кўрсатмаси Коҳир Расулзодага айтилган.

Тожикистонда коронавирус қайд этилганларнинг сони 2 350 кишига етган. Вафот этганлар сони эса 44 киши. 1008 киши касалликдан тузалган.

Таъкидлаш жоизки, Тожикистонда коронавирус жуда тез тарқалиб, мамлакат қурбонлар сони бўйича Марказий Осиёда етакчилик қилмоқда.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!