Эммануэл Макрон ва Жо Байден Римдаги учрашувда қурол экспортини муҳокама қилди

Эммануэл Макрон ва Жо Байден Римдаги учрашувда қурол экспортини муҳокама қилди

G20 саммитида Франция ва AҚШ президентлари Эммануэл Макрон ва Жо Байден Римдаги учрашувда ҳарбий савдо ва қурол экспортини муҳокама қилишди. Бу ҳақда икки давлат раҳбарларининг учрашуви якунлари бўйича қўшма баёнотда маълум қилинган.

Қайд этилишича, Макрон ва Байден "бозорга кириш ва ҳарбий экспорт билан боғлиқ масалаларга умумий ёндашувни илгари суриш" мақсадида ҳарбий савдо бўйича стратегик мулоқотни бошлаш ниятида. “Шу нуқтаи назардан, икки давлат ҳукуматлари мудофаа маҳсулотларини экспорт қилишга рухсат бериш самарадорлигини ошириш чораларини белгилайди”, — дейилади баёнотда. Бундан ташқари, мамлакатлар космик соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида.

"Президентлар ЕвроАтлантика минтақаси хавфсизлиги, шунингдек, фаровонлиги учун муҳим бўлган стратегик шерикликни мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини тасдиқлайдилар", — дея қўшимча қилинган ҳужжатда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!