Эммануэль Макрон телефон рақамини ўзгартирди. Нега?

Эммануэль Макрон телефон рақамини ўзгартирди. Нега?

Франция раҳбари Эммануэль Макрон эҳтимолий электрон кузатув, хусусан унинг телефони билан боғлиқ можародан кейин телефон рақамларидан биридан воз кечди.

Рақамни ўзгартириш ғайриоддий тадбир эмас, чунки давлат раҳбарига телефон рақамларини ҳимоя қилиш мақсадида мунтазам равишда алмаштириш тавсия этилади, дея изоҳ берди мутахассислар, деб ёзади ТAСС.

Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни Франция президентининг телефонини Исроилнинг NSO Group компаниясининг Pegasus жосуслик дастуридан фойдаланиб тинглаш мумкинлиги маълум бўлганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!