Эмланмаганларга ҳам Масжидул Ҳарамайнни зиёрат қилишга рухсат берилди

Эмланмаганларга ҳам Масжидул Ҳарамайнни зиёрат қилишга рухсат берилди

Вакцинация қилинмаган мусулмонларга, агар улар инфекцияланмаган ёки Covid-19 бемор билан алоқада бўлмаган бўлса, ибодат қилиш учун Макка шаҳридаги муқаддас Масжидул Ҳаромга киришга рухсат берилади, деди Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазирлиги.

Мадинадаги Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари – Масжидул Набавийяда ҳам худди шундай шарт билан намоз ўқишлари мумкин.

"Эмланмаган одамларга иккита муқаддас масжидда намоз ўқиш ва Eatmarna иловаси орқали умра қилиш учун рухсат олиш, агар улар касал бўлмаса ва CОВИД-19 бемор билан алоқада бўлмаса, рухсат берилди", деб тушунтирди вазирлик.

Умранинг янги мавсуми ҳижрий янги Ислом йилининг кириб келиши муносабати билан шанба куни бошланди.

Хабарларга кўра, Саудия Арабистони расмийлари 10 миллиондан ортиқ мусулмонни кутилаётган янги мавсумга етарлича ҳозирлик кўрди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!