Эмланганларда юқори иммунитет ҳосил бўлиши учун нималарга эътибор бериш керак? Севара Убайдуллаева тавсиялари

Эмланганларда юқори иммунитет ҳосил бўлиши учун нималарга эътибор бериш керак? Севара Убайдуллаева тавсиялари

Жорий йилнинг 6 апрель куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Севара Убайдуллаева эмланганларда юқори кўрсаткичли иммунитет ҳосил бўлиши учун нималарга амал қилиш лозимлиги ҳақида маълумот берди.

Яқинда касалликни бошдан ўтказган ва қонида антитаначалар пайдо бўлган шахслар учун эмлаш ҳеч қандай зиён келтирмайди. Айнан эмлаш иммунитет ҳимояни кучайтиришига ҳисса қўшади. Яъни, эмланиш шу организмда пайдо бўлган иммун таначалар титрини янада кўпайтириш имконини беради.

“Шу ўринда таъкидлаб ўтмоқчимизки, инсон организмида паст кўрсаткичларда бўлса-да, иммунитет антитаначалари титри бўлса, у одамлар ҳимояланган бўлади. Лекин агарда қон таҳлилида антитаначалар титри тушиб кетса, бу одамда ҳимоя йўқ дегани ва у одам имкон қадар тезроқ эмланиши керак, чунки у айни шу дамда коронавирусдан ҳимояланмаган бўлади”, деди штаб аъзоси.

 Мутахассис фикрига кўра, эмланган одамлар юқори кўрсаткичларда иммунитет ҳосил қилиши учун:

  •  вакцинани белгиланган тартибда (икки ёки уч марта) тўлиқ олиши;
  •  эмланиш жараёнида саломатликни эҳтиёт қилиши, яъни бошқа юқумли касалликлар ёки сурункали касалликлар хуружини келтириб чиқармаслиги;
  •  соғлом турмуш тарзи, енгил жисмоний фаоллик, соғлом овқатланиш орқали иммунитетни кўтариши;
  •  карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилиши, яъни уйда ҳам, уйдан ташқарида ҳам ижтимоий масофани сақлаши, атрофида одамлар ёки болалар кўпайса ниқоб тақиши, доимий равишда қўлларни ювиши, томоқ ва бурунни чайиб туриши талаб этилади.

“Эмланаётган инсон шу эмлаш жараёнига тааллуқли барча талабларни бажарса, унинг организмида (2 ёки 3 марта) эмланиш босқичларида юқори даражада антитаначалар пайдо қилинса, шу антитаначалар мавжуд даврида коронавирусдан ҳимояланган бўладилар”, дея Севара Убайдуллаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!