«Элпарвар» тарихий фильми учун қурилган махсус қишлоқ нима учун ёқиб юборилди? (фото)

«Элпарвар» тарихий фильми учун қурилган махсус қишлоқ нима учун ёқиб юборилди? (фото)

«Ўзбеккино» МА буюртмасига биноан продюсер Зафар Йўлдошев ҳамда режиссёр Абдувоҳид Ғаниев томонидан суратга олинаётган «Элпарвар» тарихий фильми учун жонли ижрода мусиқа ёзиш жараёни давом этмоқда.

«Элпарвар» фильми учун Хива шаҳрида махсус қишлоқ қурилгани ҳақида маълум қилган эдик. Режиссёр Абдувоҳид Ғаниев ушбу қишлоқ ва унинг ёқиб юбориш сабабларини журналист Феруз Муҳаммадга берган қисқа интервьюсида гапириб берди.

«Элпарвар» фильми учун Хоразм вилоятида Сайёдхон боғи ичида махсус қишлоқ қурилди. Мазкур қишлоқ рассомларимиз гуруҳи томонидан уч ой мобайнида қурилди. Аввало қишлоқнинг макетлари тайёрланди, ундан сўнг бир неча маротаба макетлар ўзгартирилди. Қишлоқ қурилиши кўп вақт олганлигининг сабаби масштаб, яъни қишлоқнинг тўғри жойлаштирилиши учун кўп ҳаракат қилинди. Фильм сценарийси бўйича моғул босқинчилари бостириб келиб, қишлоқни ёқиб юбориши керак бўлганлиги учун, қишлоқни ёқишга мажбур бўлдик. Махсус қурилган қишлоқнинг ёнида тарихий бино бўлганлиги сабабли жуда ҳам эҳтиёткорлик билан ишлашга тўғри келган. У бино ҳам ўша давр муҳитини беришга хизмат қилди. Фильмдаги рассомлар гуруҳи ва усталар уч ой мобайнида уйига ҳам кетмасдан, ўзлари қурган қишлоқда яшаб, ушбу қишлоқни ниҳоясига етказишган эди.

Абдувоҳид Ғаниев, «Элпарвар» тарихий фильми режиссёри


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!