Элнур Абдураимов 18 октябрь куни рингга чиқади, рақиби енгилмас боксчи!

Элнур Абдураимов 18 октябрь куни рингга чиқади, рақиби енгилмас боксчи!

Ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори ҳамда Осиё чемпионлигига эришган Элнур Абдураимов АҚШда профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади.
Ҳамюртимизнинг ушбу жангдаги рақиби эълон қилинди. У америкалик Хосе Салинас бўлади. Жанг АҚШнинг Калифорния штати Индио шаҳридаги Fantasy Springs Casino аренасида бўлиб ўтади. Салинас 20 ёшда бўлиб, аслида Никарагуада туғилган ва ҳозирда АҚШ шарафини ҳимоя қилади.Салинас проф рингда 6та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Учта жангда рақибларини нокаутга учратган. Ҳамюртимиз учун эса бу фаолиятидаги иккинчи жанг бўлади. Элнур яқинда дебют жангида америкалик Арон Жамил Холлисни нокаутга учратганди.

Manba: zamin.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!