Элмира Боситхонова Қўқон шаҳри ва Данғара туманида бўлди

Элмира Боситхонова Қўқон шаҳри ва Данғара туманида бўлди

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрь кунги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6110-сонли Фармони ижросини ўрганиш, Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш ва соҳа ходимларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Фарғона вилоятида бўлди.

Бу ерда Қўқон шаҳри, Данғара, Бешариқ, Фурқат, Ўзбекистон, Учкўприк  туман тиббиёт бирлашмалари бош врачлари, ўринбосарлари, координаторлари ва бош хамширалари иштирокида ўқув-семинар ўтказди.

Бундан ташқари, шаҳардаги Дўстлик маҳалласида маҳалла фаоллари билан учрашди, 8-оилавий поликлиникада бўлиб, ходимлар билан хатлов натижаларини таҳлил қилди. Саломатлик гуруҳларига ажратилган фуқароларга тиббий хизмат ташкил қилиш бўйича маслаҳат ва таклифлар берди.

Шундан сўнг Қўқон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлинкасидаги  “Аёллар маслаҳатхонаси”нинг бир ҳафталик ишини таҳлил қилди. 

Шунингдек, шаҳардаги айрим хонадонларга бориб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқот ўтказди.

Элмира Боситхонова шу куни Данғара туманида ҳам бўлиб, тиббиёт муассасалари фаолиятини мониторинг қилди, хонадонларга кириб аҳоли билан самимий суҳбатлашди, соғлом турмуш тарзи бўйича тавсиялар берди.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!