Эльмира Баситханова яна Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари бўлди

Эльмира Баситханова яна Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари бўлди

Мамлакатимиз Президентининг жорий йил 3 июлдаги  тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Баситханова Эльмира Иркиновна тайинланди.

Э.Баситханова 1958 йилда туғилган. 1981 йилда Тошкент давлат тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)ни тамомлаган, тиббиёт фанлари доктори. 

Тайинловга қадар Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасида фаолиятини бошлаган ва кўп йиллар бош шифокор сифатида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, сўнг Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. Айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!