Елизавета II дафн маросимини қўриқлаш бўйича операция мамлакат тарихидаги энг йирик операция ҳисобланади

Елизавета II дафн маросимини қўриқлаш бўйича операция мамлакат тарихидаги энг йирик операция ҳисобланади

Лондон полицияси вакили қироличанинг дафн маросимини таъминлашни "полицияда амалга оширилган энг катта операция" деб атади.

Комиссар ёрдамчиси ўринбосари Стюарт Канди журналистлар билан суҳбатда полиция чоралари сериясини "ақл бовар қилмайдиган даражада мураккаб" деб атади ва бу Лондон-2012 Олимпиадасидан кўра каттароқ эканлигини айтди, ўшанда кунига 10 000 нафар полициячи ишга кетган.

"Бу 2012 йилги Олимпиададан каттароқ ва Қироличанинг Платина юбилейидан каттароқ", деди Канди.

Кандининг айтишича, бугун эрталабдан бошлаб 34 киши турли қонунбузарликлар учун ҳибсга олинган. Улар орасида намойишчилар йўқ, дейди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!