“Elektrtarmoqqurilish” АЖ 38 нафар собиқ ходимининг иш ҳақини бермагани маълум бўлди

“Elektrtarmoqqurilish” АЖ 38 нафар собиқ ходимининг иш ҳақини бермагани маълум бўлди

Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг ижро варақаларига асосан, қарздор “Elektrtarmoqqurilish” АЖдан ундирувчилар давлат, солиқ ва банклар, шунингдек, собиқ ходимлар ва ташкилотлар фойдасига қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари юзасидан Бюронинг Яккасарой туман бўлими томонидан ижро ишлари қўзғатилган.  

Бўлим иш юритувида Иқтисодий судларининг ижро варақаларига асосан, қарздор “Elektrtarmoqqurilish” АЖ ва унинг қуйи ташкилотларидан ундирувчи давлат фойдасига 35 та ижро ҳужжати бўйича 10 млрд. 100  млн. 223  минг 415 сўм боқиманда, 73 та ижро ҳужжати бўйича 395 млн.  334 минг 100 сўм давлат божи, 38 нафар собиқ  ходимлар  фойдасига 154 млн. 856 минг 343 сўм иш ҳақи, 53 та АЖ, МЧЖ, ҚК, ҲКлар фойдасига 13 312 062 730 сўм ва 2 353 534 АҚШ доллари миқдорида қарз ундириш ҳақидаги ижро ишлари мавжуд.  МИБ Яккасарой туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор “Elektrtarmoqqurilish” АЖга хизмат кўрсатувчи АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Шаҳристон филиалига қарор ва инкассо топшириқномалари юборилган. Банкдан олинган жавоб хатига кўра, қарздор “Elektrtarmoqqurilish” АЖнинг ҳисоб рақамларида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли, ундирилиши лозим бўлган қарздорлик суммалари К-2га кирим қилинганлиги маьлум қилинган.

Мазкур ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздорга тегишли мол-мулклар хатланган ва қонунда белгиланган тартибда реализация қилиш чоралари кўрилган. Шу жумладан, қарздор “Elektrtarmoqqurilish” АЖга тегишли бўлган Чилонзор тумани, Чорбоғ кўчасида жойлашган база ва бино иншоотлари хатланиб, 17 млрд. 086 млн.  190 минг  сўмга нархланиб, онлайн аукцион савдоларига сотувига чиқарилган. Ушбу база ва бино иншоотлари жорий йилнинг 7 сентябрь куни онлайн аукцион савдоларида сотилиб, савдодан тушган 11 млрд. 106 млн.  009 минг 850 сўм пул маблағлари тегишли тартибда ундирувчилар фойдасига ўтказиб берилган.  Шундан   Яккасарой туман ДСИга 6 млрд. сўм миқдорида, Қибрай туман ДСИга эса  4 млрд. сўм миқдорида солиқ қарздорликлари қопланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!