Электротехника саноатини ривожлантиришни жадаллаштириш вазифалари белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев электротехника саноатини янги босқичга олиб чиқиш ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш юзасидан тақдимот билан танишди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда электротехника тармоғини ривожлантириш, қўшилган қиймати юқори маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспортни кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Натижада соҳада ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йилдаги 4,7 триллион сўмдан 43,1 триллион сўмга етди, экспорт 1 миллиард доллардан ошди. Бугунги кунда Ўзбекистон электротехника маҳсулотлари 65 та давлатга етказиб берилмоқда.
Тармоқда маҳсулотлар таркиби ҳам ўзгармоқда. Мисдан тайёрланаётган маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши ва экспорти ортди, паст қийматли маҳсулотларнинг улуши эса сезиларли камайди. Маиший техника бўйича ички талабнинг 80 фоизи маҳаллий маҳсулотлар ҳисобидан қопланмоқда, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 30 фоизи экспорт қилинмоқда. Қуёш панеллари, юқори кучланишли кабеллар, электромобилларни қувватлаш станциялари, вакуум ўчиргичлар, юқори кучланишли ажратгичлар, иссиқлик насослари каби юзлаб янги турдаги маҳсулотлар ўзлаштирилди.
Жорий йилнинг етти ойида тармоқда