Электрон сигаретадан илк қурбон қайд этилди

Электрон сигаретадан илк қурбон қайд этилди

АҚШнинг Иллинойс штатида электрон сигаретадан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақида Fox News хабар берди. 

Штатнинг Жамоат соғлиғини сақлаш департаментининг тасдиқлашича, бемор вейпинг(электрон сигарета чекиш)дан кейинги ўткир респиратор хасталиги билан шифохонага келтирилган. Шифокорлар беморнинг ҳаётини сақлаб қолишолмаган. Ҳозирча беморнинг ёши, исми-шарифи, яшаш манзили ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Қайдномада ёзилишича, ҳозирда штатдаги шифохонада 17 ёшдан 38 ёшгача бўлган электрон сигаретадан хасталанган 22 нафар фуқаро даволанмоқда. 

Департамент вазиятни жиддий баҳолаб, Касалликлар назорати ва профилактикаси марказидан гуруҳ чақирди ва воқеа ўрганилмоқда. 

22 август куни Марказ эълон қилган пресс-релизда 16 штатда вейпингдан кейинги респиратор касалликларига оид 150 дан зиёд воқеа аниқлангани ҳақида маълумот берилди, дейди "human.uz".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!