Электр тармоқлари корхонаси ходими 6 минг сўмлик қарз ортидан 920 минг сўм талаб қилди

Электр тармоқлари корхонаси ходими 6 минг сўмлик қарз ортидан 920 минг сўм талаб қилди

Мажбурий ижро Бюронинг Мирзо Улуғбек тумани бўлимига “Монтессори-Таълим” нодавлат таълим муассасаси раҳбари Х.Йўлдошева ариза билан мурожаат қилди. 
Аризага кўра, таълим муассасасининг электр энергиясидан 6 минг сўм қарзи борлиги учун Мирзо Улуғбек тумани ЭТК юридик истеъмолчилар бўйича муҳандиси В.Ҳусанов ташкилотни электр энергияси тармоғидан узиб қўйган. Мазкур 6 минг сўм қарздорликни ёпиш учун қонунда белгиланган юридик шахслар учун белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдоридаги пулларни ҳам тўлаши лозимлигини айтади. Агар ташкилот раҳбари энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробарини В.Ҳусановга тўласа, ҳеч қандай ҳужжатларсиз ташкилотни яна қайта электр тармоғига улаб беришини айтган. 
Бюронинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ходимлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан тезкор тадбир ўтказилди. В.Ҳусанов Шайхонтохур тумани “Медиапарк” савдо дўкони олдидаги автомашиналар тўхташ жойида 920 минг сўм нақд пул маблағларини ўз шахсий эҳтиёжлари учун алдов йўли билан олаётган вақтида далилий ашё билан қўлга олинган. 
Мазкур ҳолат юзасидан қонун ҳужжатларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмоқда. 

Manba: ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!