Электр энергиясига ноқонуний уланган истеъмолчига суд ҳукми ўқилди

Электр энергиясига ноқонуний уланган истеъмолчига суд ҳукми ўқилди

Мажбурий ижро бюроси Қамаши туман бўлими ходимлари томонидан 18.10.2017 йилда ўтказилган мониторинг давомида тумандаги Гулшан МФЙда яшовчи фуқаро С.Уроқов қонунга зид равишда яшаш уйидаги нонвойхонасида умумий фойдаланишдаги электр энергиясига тўғридан-тўғри уланиб, бир дона лой тандир ичига қўлбола спирал ўрнатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида туман электр таъминоти корхонаси манфаатларига 6.178.052 сўм миқдорида зарар етказганлиги аниқланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 101-моддасига асосан жарима жазоси қўлланилган.

Бундан тегишли хулоса чиқармаган истеъмолчи умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиш жиноятини қайта содир қилган. Яъни, 15.11.2018 йилда яшаш ҳовлисидаги нонвойхонада қўлбола лой тандирга метал симни ўраб спирал ясаб, ушбу спирални яшаш уйи ёнидан ўтган умумий фойдаланишдаги электр энергиясига, яъни 0.4 кВт ҳаво линиясига ўзбошимчалик билан тўғридан тўғри улаб, 15.11.2018 йилга қадар 30240 кВт.соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида туман электр таъминоти корхонасига 7 млн. 560 минг сўм зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 19.04.2019 йилда Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судининг сайёр суд мажлиси бўлиб, суднинг шу кундаги ҳукми билан судланувчи С.Ўроқов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 185/2-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган деб топилиб, унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 7 ой муддатга ахлоқ тузатиш иши жазоси тайинланди ҳамда етказилган зарарни туман электр таъминоти корхонаси манфаатларига ундириш белгиланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!