Элдор Шомуродовнинг голи «Ростов»га «Спартак» устидан ғалабани тақдим этди (видео)

Элдор Шомуродовнинг голи «Ростов»га «Спартак» устидан ғалабани тақдим этди (видео)

14 апрель, якшанба куни футбол бўйича Россия премьер лигасининг 23-турида Ростов жамоаси ўз майдонида Спартак ни қабул қилди.

Учрашувда ҳисоб 13-дақиқада мезбон жамоа вакили Александр Гацкан томонидан очилди. 27-дақиқада эса москваликлар футболчиси Роман Зобнин ҳисобни тенглаштирди (1:1).

Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида Алексей Ионов ўрнига Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов майдонга туширилди. 80-дақиқада эса айнан Шомуродов Ростов га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди (2:1).

Мазкур натижадан сўнг Ростов очколари сонини 35 тага етказиб олди. Жамоа айни дамда мусобақа жадвалида 6-ўринда бормоқда.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!