Элдор Шомуродов Италияга йўл олмоқда. "Женоа" клуби унинг трансферини тасдиқлади

Элдор Шомуродов Италияга йўл олмоқда. "Женоа" клуби унинг трансферини тасдиқлади

"Женоа" клуби спорт директори Даниэле Фажиано "Ростов" клубида тўп сураётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг трансферини тасдиқлади.

"Биз трансфернинг барча шартларини келишиб олдик. Ўйлашимча, Шомуродов тез орада Италияга ташриф буюради. Бу воқеа тезроқ рўй беришига умид билдириб қоламан", - деган Фажиано.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Женоа" Элдор Шомуродов учун 8 миллион евро таклиф қилаётгани хабар қилинган эди.

Маълумот учун, "Женоа" айни пайтда «Италия А» сериясида 12-поғонада бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!