Элдор Шомуродов ҳақида фильм суратга олинади

Элдор Шомуродов ҳақида фильм суратга олинади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Лойиҳалар бошқаруви маркази (MPMG) ташаббуси билан “Чегарасиз“ лойиҳасининг навбатдаги махсус сони футболчи Элдор Шомуродов ҳаётига бағишланади.

Мазкур ҳужжатли фильмни суратга олиш жараёнлари шу йилнинг апрель ойида бошлаб юборилган. Дастлабки саҳналар Сурхондарё вилоятининг футболчи туғилиб ўсган Жарқўрғон туманида тасвирга олинган.

Фильмнинг давомини суратга олиш учун тасвирга олиш гуруҳи бугун 12 май куни Италиянинг Рим шаҳрига жўнаб кетишди.

Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятининг Муборак шаҳарларида ҳам футболчи ҳаётига дахлдор саҳналар суратга олинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!