Элдор Шомуродов Бундеслигага ўтишга яқин турибди

Элдор Шомуродов Бундеслигага ўтишга яқин турибди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовга Германия чемпионатига ўтишга яқин. Бу ҳақида Olamsport.com интернет сайти ёзмоқда. 

Хабарда сайт ходими Элдор Шомуродовнинг агенти билан гаплашганини баён қилди.

"Бироз аввал Элдор Шомуродовнинг агенти билан гаплашдим ва ундан қандайдир янгилик сўрадим.

Агар Россия премьер-лигасининг бу йилги мавсуми муддатдан аввал тугатилса, Шомуродов клубдан кетиши 100 фоиз аниқ. Агар Россия чемпионати давом эттирилса ўз-ўзидан Элдор "Ростов"да ўйнайди.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг машҳур ҳужумчисига Германия, Испания ва Италия клубларидан жиддий қизиқиш бор. Келишувга кўра, клублар номи ошкор этилмайди. Элдор ва унинг агенти учун ҳозирда биринчи ўринда Германия клубининг таклифи турибди. Ундан кейин Испания, сўнгра Италия клуби таклифлари ўрганилмоқда", дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!