Элбоши вирусга қарши курашиш учун ўз фондидан 200 миллион тенге ажратмоқчи

Элбоши вирусга қарши курашиш учун ўз фондидан 200 миллион тенге ажратмоқчи

Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раиси Нурсултон Назарбоев коронавирусга қарши курашиш учун биринчи президент жамғармасидан $460 минг ажратишни буюрди. Бу ҳақда Елбаси матбуот хизмати хабар берди.

Бугун Қозоғистонда эпидемияга қарши барча зарур бўлган тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда. Улар ўз вақтида ва мавжуд бўлган вазиятга жавоб бермоқдалар. Давлат мисли кўрилмаган чораларни кўрмоқда. Маҳаллий бизнес ҳам хавфли инфекцияларга қарши курашда ҳар қандай ёрдамни бера олади. Ижтимоий масъулиятни ва жамиятимиз бирлигини намойиш этиш орқали ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлашга чақираман. Биз ушбу синовни муносиб тарзда енгиб ўтамиз, деди собиқ президент.

Aжратилган маблағ коронавирус ҳолатлари аниқланган Нур-Султон ва Олма-Ота шаҳар маъмуриятлари ўртасида тенг равишда тақсимланади. Ушбу пул пандемияга қарши курашда иштирок этган шифокорларга мукофот сифатида берилиши керак.

Шунингдек, Назарбоев жамғармаси маблағлари қўшимча тиббий ниқоблар ва дезинфекциялаш воситаларини сотиб олишга, пойтахтдаги меҳрибонлик уйлари ва ихтисослаштирилган шифохоналарни озиқ-овқат билан таъминлашга сарфланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!