Эл ардоғидаги аёл - Тоҳирахон Муйдинова

Эл ардоғидаги аёл - Тоҳирахон Муйдинова

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туманидаги Халқ қабулхонасига раҳбарлик қилиб келаётган фаол ва талабчан раҳбар, меҳрибон ва куюнчак она Тоҳирахон ая Мўйдинованинг 70 йиллик юбилейи муносабати билан “Эл ардоғидаги аёл” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тохирахон опа Муйдинова Косонсой туманида туғилиб ўсган, ўзининг кўп йиллик ҳалол меҳнати туфайли туман кутубхонасида оддий кутубхоначи сифатида иш бошлаб, узоқ йиллар бир қатор лавозимларда 53 йил халқимиз манфаати йўлида сидқидилдан меҳнат қилди.

Жумладан, фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Республика касаба уюшмаси федерацияси, республика хотин-қизлар қўмитаси, вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси, вилоят касаба уюшмаси томонидан фахрий ёрлиқлар билан бир неча маротаба тақдирланган.

Шунингдек, 1990 йилда “Мехнат фахрийси” медали, 1992 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фахрий ёрлиғи билан, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 1992 йил 1 йиллиги, 2011 йил 20 йиллиги, 2021 йил 30 йиллиги, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан кўкрак нишонлари билан, 2020 йилда Республика хотин-қизлар қўмитасининг “Мўътабар аёл” кўкрак нишони, 2020 йил Ўзбекистон фахрийларни ижтимойи фаолиятини қўллаб қуватлаш “Нуроний” жамғармаси васийлик кенгашининг 1-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони, 2020 йил “Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди” эсдалик нишонилари ҳамда 2021 йил “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.

Тоҳира опа умрини эзгу ишларга бахшида этган, ҳаёти, босиб ўтган йўллари, эл-юрт хизматидаги фидойилиги, камтарлиги, доимо оддий инсонларнинг муаммоларини ечимини топишдаги сайи-ҳаракатлари ҳамюртимиз Тохирахон опа Муйдинованинг ҳаёт йўлларидаги тажрибаси барчага, айниқса, ёшларга, хотин-қизларга ибрат мактаби бўлиб хизмат қилиши, Тоҳира опани таниган-билганлар, уларнинг беғараз ёрдамларидан баҳраманд бўлган, вилоят, шаҳар, туманлар масъуллари билан суҳбатлашганда, энг аввало инсонийлик, самимийлик ва ҳалолликда шаклланганлиги, ўз фикри, ўз овози, ўз позициясига эга эканлигини таъкидлайдилар ва эътироф этадилар.

Самаджон Қодиров,
Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди раиси

Мансурбек Дармонов
Наманган вилоят суди малака ҳайъати котиби


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!