Эктор Купер: “Хурсанд бўлдим, аммо натижадан эмас”

Эктор Купер: “Хурсанд бўлдим, аммо натижадан эмас”

Ўзбекистон-Шимолий Корея ўйинидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоамиз бош мураббийси Эктор Купер ўз фикрларини билдирди.

“Бугунги ўйиндан хурсанд бўлдим, аммо бунинг асосий сабаби ғалаба эмас. Тўғри, ғалаба ҳар доим ёқимли, аммо менга кўпроқ футболчиларнинг ўйини ёқди. Эронга қарши тўқнашувдаги хатоларни деярли такрорламадик, футболчилар прессингга кўпчилик бўлиб киришишяпти. Қолаверса, ҳимоя чизиғимиз ҳам яхши ўйнади. Тўғри, рақиб кўп ҳужум уюштирмади, аммо, барибир, ҳимоя яхши ҳаракат қилди. Қолаверса, ярим ҳимоядан ҳужумга ўтиш борасида ҳам ижобий ўзгаришлар бор. Олдинги иккита ўйинга қараганда яхши ҳаракат қилганимиз менга ёқди”, деди Купер.

Манба: stadion.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!