Эктор Купер МТЖга қайси клубдан қанча футболчи чақирди?

Эктор Купер МТЖга қайси клубдан қанча футболчи чақирди?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси август ойининг охирги ҳафтасида Тошкентда йиғин ўтказиши режалаштирилган. Янги бош мураббий Эктор Купер учун бу дастлабки йиғин бўлади.

Uff.uz сайти ушбу йиғинда иштирок этадиган футболчилар ҳақида маълумотлар олди. Ҳозирча тасдиқланмаган маълумотларга қараганда аргентиналик мураббий 30 футболчини синовдан ўтказади. "Локомотив"дан 11 нафар, "Пахтакор"дан 7 ва "Бунёдкор"дан 4 футболчи йиғинда иштирок этади.

Шунингдек яна олти нафар легионер ҳам терма жамоа йиғинида иштирок этиши кўзда тутилган.

"Локомотив"дан: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Садриддин Абдуллаев, Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Рашидов, Санжар Шоаҳмедов, Темурхўжа Абдуҳолиқов, Марат Бикмаев.

"Пахтакор"дан: Элдор Суюнов, Игорь Сергеев, Акмал Шораҳмедов, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Фаррух Сайфиев, Владимир Козак.

"Бунёдкор"дан: Мурод Зухуров, Жавлон Иброҳимов, Сардор Собирхўжаев, Азиз Ҳайдаров.

Легионерлар: Шохрух Гадоев, Виталий Денисов, Санжар Турсунов, Отабек Шукуров, Одил Аҳмедов, Элдор Шомуродов.

Эктор Купер томонидан чақириладиган яна 2 футболчининг номини аниқлаш имкони бўлмади. Бу борада ЎФА яқин вақтларда расмий хабар билан чиқиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!