Эктор Купер ҳеч қаерга кетмайди

Эктор Купер ҳеч қаерга кетмайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер терма Ўзбекистон терма жамоасини тарк этмаслиги маълум бўлди.
 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, мураббийга четдан ҳеч қандай таклиф бўлмаган ва Купер Ўзбекистон МТЖдаги фаолиятини давом эттиради.
 
Эктор Купер терма жамоа билан 3+1 йиллик шартнома имзолаган. У терма жамоамиз билан Осиё кубоги ва Жаҳон чемпионати саралашида иштирок этади.
 
Маълумот учун, ЎФА миллий терма жамоа бу сафарги Жаҳон чемпионати саралашида ҳар қандай натижадан қатъи назар фақатгина битта мураббий билан қатнашишини маълум қилган эди.
 
Таъкидлаш жоизки, кеча, 1 октябрь куни ижтимоий сайтларда Эктор Купер Испаниянинг “Уеска” клубига кетиши ҳақидаги гап-сўзлар тарқалган эди. Бу гап-сўзларга Испаниянинг “Марcа” нашрининг “Уэска” жамоаси бош мураббийи Лео Франко ўрнини тез кунда Эктор Купер эгаллаши ҳақидаги хабари сабаб бўлганди.
 
Охир-оқибатда бу хабар асоссиз экани маълум бўлди ва Эктор Купер Ўзбекистон МТЖдаги фаолиятини давом эттиради.

Manba: qalampir.com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!