Эктор Купер бутун штабдаги ходимларга ўз чўнтагидан «хизмат ҳақи» тўлаганми?

Эктор Купер бутун штабдаги ходимларга ўз чўнтагидан «хизмат ҳақи» тўлаганми?

Эртага ФИФА кунлари доирасида Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда КХДР терма жамоасига қарши кураш олиб боради. Бугун, 12 октябрь санасида Эктор Купер ўйиндан олдинги матбуот анжуманида иштирок этди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.

Бугун «Championat.asia» сайтида журналист Шаҳбоз Беғамов «Ўзбекистон миллий терма жамоасида фақатгина Купер ва у билан бирга келган штабдаги мураббийларда расман шартнома мавжуд. Ўзимизнинг қора қўзлар эса шунчаки «раҳматга» ишлашаётганини кўпчилик билмайди. Аммо буни пайқаган ва ЎФАдан садо чиқмаганидан ранжиган Купер куни кеча ўз чўнтагидан бутун штабда фаолият кўрсатаётган ходимларни «хизмат ҳақи» тўлаган»,— деб ёзди. Матбуот анжумани вақтида Эктор Купер бу ҳолат бўйича берилган саволга қуйидагича жавоб қайтарди:

Мен ҳеч қачон ойлик бермайман. Мен ўзим ойликка ишлайдиган одамман. Агар мен ходимларга пул берган бўлсам, бу ЎФАнинг ўрнига пул бердим дегани эмас. Агар кимгадир пул берган бўлсам, бу ўша ходимларнинг меҳнати менга ёққанини англатади. Мен қўл остимдаги ишчиларга мукофот сифатида ўз ташаббусим билан пул бергаман. Бу ЎФА берадиган маошларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Мен ЎФАнинг шароитидан нолимаган бўлардим. Иш жараёнидаги баъзи муаммолар топилади, ҳаммамиз муаммоларни биргаликда ҳал қилаяпмиз.

Эктор Купер, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!