Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон Ливанни юта олмади

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон Ливанни юта олмади

15 ноябрь, пайшанба куни Австралиянинг Брисбен шаҳрида Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида Ливанга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.

Томонлар ҳар иккала бўлимда ҳам гол ура олмади. Ўзбекистон терма жамоаси 61-дақиқада Даврон Ҳошимовнинг қизил карточкаси сабаб майдонда бир киши кам бўлиб ўйинни давом эттиришга мажбур бўлди.

Шу тариқа Эктор Купер Ўзбекистон термаси билан иккинчи дурангига эришди. Купер бошчилгидаги Ўзбекистон дастлаб сентябрь ойида Сурия билан дуранг — 1:1, Эронга қарши ўйинда мағлубият — 0:1 қайд этганди. Октябрдаги икки ўртоқлик ўйинида эса КХДР ва Қатар термалари бир хил 2:0 ҳисобида мағлуб этилганди.

Энди Ўзбекистон 20 ноябрь санасида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади.

Ўртоқлик ўйини

15 ноябрь, пайшанба

Ўзбекистон — Ливан 0:0

Четлатиш: Даврон Ҳошимов 61.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!