Экстрасенслар борлигига ишонасизми? Улар кимлар?

A A A
Экстрасенслар борлигига ишонасизми? Улар кимлар?

Сўнгги 10 йилликда четда ҳам юртимизда ҳам паранормал қобилоятлар, экстрасенслар деб аталувчи инсонлар жуда кўпайиб кетди. Баъзилар улардан эҳтиёт бўлишга, қочишга ҳаракат қилишади, баъзилар эса, аксинча, оддий шифокорларга мурожаат қилишдан кўра экстрасенслар хизматидан фойдаланишни афзал кўришади.

Агар буюк олим Нютоннинг столида телефон жирингласа ва у трубкани олиб, у ердан овоз эшитган бўлса бу биз учун жуда ғайритабиий ҳолат бўлар эди. Чунки у вақтда электр токи, унинг хоссалари ва амалий қўлланилиши ҳали кашф этилмаган эди. Шу туфайли энди замонавий физика масофадан туриб фикрни узатиш (телепатия), келажакни кўриш (проскопия), экстрасенсор даволаш каби ажойиб қобилиятларни тан олиш ва тушунтириш арафасида. Аммо фактлар доим ҳақиқатларни гапиради ва агар бу каби ғайритабиий ҳодисалар умумеътироф этилган тушунчалар доирасида бўлмаса, уларга зид бўлса, дарҳол рад этилади. Яқинда французлар руҳнинг оғирлигини ўлчашга муваффақ бўлди. Ўлаётган одам аниқ шкалага жойлаштирилди ва у ўлимидан сўнг танаси бироз енгиллашди, чунки руҳ танани тарк этган эди. Шундай қилиб бугунги кунда инсонларни ҳайрон қолдириш жуда қийин. Бизга ким эканимизни тушунтиришнинг энг яхши усули эса аниқ экстрасенслик яъни психика деб айтсак муболаға бўлмайди. Бу ҳақида аниқ профессионаллар жавобини тингланганимиз нур устига аъло нур бўлар эди.

Interfacs Time журнали мухбири саволларига машхур табиб, халқаро анъаналар уйи президенти Анатоли Осипов жавоб беради.
-Анатолий Иванович, қачон ўзингизни паранормал қобилоятга эга эканлигингизни ҳис қилдингиз?
- (Екстрасенс олим жавоб беради) Экстрасенс сўзи "руҳий ўта сезгир" деган маънони англатади. Сўнгги вақтларда бундай қобилоятга эга инсонлар сони доимий равишда ўсиб бормоқда. Мия жароҳатидан сўнг паранормал қобилят соҳиби бўлиши одатий ҳол эмас. Бунинг сабаби шундаки, миянинг баъзи қисмлари шукастланиш оқибатида блокланади ва бошқалари эса фаолроқ ишлай бошлайди. Клиник ўлимни бошдан кечирган одам экстрасенсга айланган ҳолатлар ҳам мавжуд. Мен экстрасенс бўлиб туғилганман деб айта олмайман. Аммо бу ҳолат менда жуда эрта бошланган. Масалан, ҳеч ким ҳали илғашга улгурмаган оёқ товушларини эшита олар эдим, йўқ жойдан мусиқалар ва овозларни эшитар эдим. Дўстларим эса ҳеч қандай товуш эшитмаётганини такрорлар эди. Вояга етгач мен ўз қобилоятларимни ривожлантиришга ҳаракат қилдим, баъзи фалсафий мактабларнинг эзотерик усулларига амал қилдим ва танамни тозалаб, узоқ вақт ўз устимда ишладим. Аслида, инсон ҳеч қандай кўникмаларга эга бўлмайди. Сиз ҳамма нарса учун пул тўлашингиз керак. Ишнинг барча тамойиллари ҳақида гапириш мумкин эмас. Аммо ўз устингизда ишлаб, юқори натижага эришсангиз даражангизни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг.

-Екстарсенслар оддий одамлар орасида яшаши қийинми?

- Умуман олганда, ҳа. Ахир оддий одам билмаган кўп нарсани биз биламиз. У ўзи ҳақида, жамият ва одамлар ҳақида ҳам билади. Буни тушунтириш қийин, лекин билим юки жуда оғир. Мен равшанлик қобилоятига эга одамлар ҳақида билар эдим, улар бу қобилоятини намойиш қилишдан қўрқишар ва бу билимларидан воз кечишга ҳам тайёр эдилар. Шу сабабли мен сўнгги вақтларда кўпроқ психологик терапияга эмас, балки жамият ишларига ўзимни чорлаяпман. Бизнинг вазифамиз инсоният манфаати учун бутун Ерни тинчлик билан қамраб олиш.

- Оддий одам, агар чиндан хоҳласа, экстрасенс бўлиши мумкинми?

- Аслида, ҳа, бўлиши мумкин. Чунки бундай имкониятлар ҳар қандай инсон учун хосдир. Лекин айтиб ўтганимдек, бу жуда қийин: билим ва кўп меҳнат талаб қилади.

Дунё яратилгандан бери барча сирли ва тушунарсиз нарсалар топишмоқлар ва тахминлар билан тўлиб-тошган. Илгари ҳеч қачон паранормал қобилиятларнинг намоён бўлишига дуч келмаган ва шунга мос равишда уларни ўзида ҳис қилмаган ҳар бир киши, экстрасенслик билан учрашганда, уларнинг имкониятлари учун мантиқий тушунтиришларни излай бошлайди. Бироқ, бизнинг онгимиз ҳали ҳам кўп нарсани тушунишга ва тушунтиришга қодир эмас! Деярли ҳар бир инсон ҳаётида ҳеч бўлмаганда бир марта тушунарсиз нарсаларни кўрган ... Масалан, акробат сирк гумбази остидаги юпқа арқонда юрганда ... Ёки кимдир ўзидан бир неча баравар оғир юкни кўтарганда .. Ёки ёгистлар ўз танаси устидан ҳокимлигини намойиш қилганда, ялангоёқ чўғ ёки шиша синган ерда юришади. Оловни "ютадиган" ва танасини игна (ёки бошқа нарса) билан тешадиган одамлар ҳақида нима дейиш мумкин? Шок билан бирга, бу одамлар қаттиқ тайёргарлик ва қатъият туфайли бундай натижаларга эришганликларини англаш мумкин. Аммо тарихда болалигидан руҳий қобилиятга эга бўлган одамлар ҳам бор!

Материал сайт нуқтаи назарини ифодаламайди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!