Экспертлардан 8 мартга гул танлаш бўйича тавсиялар

Экспертлардан 8 мартга гул танлаш бўйича тавсиялар

Гулдасталар узоқ вақт сақланиб туриши учун унинг бандлари узунроқ бўлиши лозим. Атиргул, лола ва чиннигулларнинг умрини шакар ёрдамида узайтириш мумкин.

8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Россия истеъмолназорат қўмитаси совға учун гул танлаш борасида тавсияларини эълон қилди.

- гул куртаклари ярим очиқ ҳолатда бўлиши лозим;

- гул бандининг узун бўлиши;

- атиргул танлаганда гулбаргларнинг қалин ва зич бўлиши мақсадга мувофиқ;

Экспертлар гулларни узоқ вақт сувсиз қолдирмасликни маслаҳат беради. Уларни узоқ сақлаш мақсадида ҳароратнинг кескин ўзгаришидан асраш лозим. Гулларнинг банди сотиб олаётган пайтингизда сотувчи томонидан кесиб олинган бўлса-да уйга келиб уларни яна бир бор кесиб сўнг сувга солиш лозим. Қуйироқда жойлашган баргларни ҳам олиб ташланг.

Бундан ташқари, гулларнинг турли хилларини бир гулдонда сақлаш тавсия қилинмайди. Наргиз ва лилияни, қоғозгул ва атиргулни бошқа-бошқа гулдонга солиш лозим.

life.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!