Эксперт оилаларда келиб чиқаётган зиддиятларнинг асл сабабини маълум қилди

Эксперт оилаларда келиб чиқаётган зиддиятларнинг асл сабабини маълум қилди

Оила масаласи жуда нозик. Ўрни келганда бир оғиз ўйламай айтилган гап, ортиқча аралашув ҳам бу муқаддас қўрғоннинг дарз кетиши, оиладаги низоларнинг чуқурлашувига сабаб бўлиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ташаббуси билан ташкил этилган давра суҳбати оила муносабатлари таҳлилида тўғри ёндашувни танлаш масалаларига бағишланди. Аниқроғи, ОАВда оила масалаларига бағишланган ахборотларни тизимли равишда сифатли йўлга қўйиш стратегияси ишлаб чиқилиб, бу борада бир неча самарали таклифлар ўртага ташланди.

“Оилада аксарият зиддиятлар, келишмовчиликлар, ажримлар кўп ҳолларда оила ҳуқуқини билмасликдан келиб чиқади. Бу борада, айниқса, чекка-чека ҳудудларда ҳатто, қонуний никоҳсиз яшаб келаётган оилаларга ҳуқуқий масалаларда ёрдам берувчи чора-тадбирлар, медиа лойиҳалар ишлаб чиқилса, самарали натижага эга бўлишимиз мумкин. Чунки, оиладаги кўпгина низолар, зиддиятлар айнан ўз ҳуқуқларини билмасликдан ҳам келиб чиқади. Шу боис, бу каби дастурий режалар ҳамкорликда ишлаш, оилага янада яқинроқ кириб боришга ёрдам беради”, – дейди Тошкент давлат юридик институти доценти Умида Шоаҳмедова.

Журналистлар ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон электрон ОАВ Миллий ассоциацияси каби жамоат ташкилотлари вакиллари бу масалага биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ечим топиш мумкинлигини таъкидладилар. Семинарда сўз олган олимлар, психологлар, профессор-ўқитувчилар, соҳа мутахассислари, ОАВ ходимлари бу борада журналист этикаси, одоб-ахлоқ меъёрлари ва бошқа инсоний тамойилларга риоя этиш оилалар тинчлиги ҳамда барқарорлигида муҳим аҳамият касб этиши ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!