Эксперт инқироз пайтида пулни қаерга қўйиш ҳақида маслаҳат берди

Эксперт инқироз пайтида пулни қаерга қўйиш ҳақида маслаҳат берди

Коронавирус пандемияси дунёда молиявий инқирозни келтириб чиқарди. Бундай вазиятда аҳоли жамғармаларни қаерга қўйиш керак? Россия криптовалюта ва блокчейн ассоциацияси муассиси Александр Трешев Sputnik радиосига интервью бериб, бу борада ўзининг маслаҳатини бериб ўтди.

Бутун дунёда коронавирус сабабли мураккаб иқтисодий вазият юзага келмоқда. Одамлар пул жамғармаларини йўқотмаслик учун, уларни қаерга қўйиш ҳақида бош қотирмоқда. Албатта, классик усуллар (валюта, қимматбаҳо металлар, банк жамғармалари, акция, облигация) ҳақида ҳам ўйламоқда, шу билан бирга, янги вариантларни ҳам эсдан чиқаргани йўқ. Масалан, криптовалюта ҳақида. Бироқ, ҳозирда криптовалюта ёввойи бозор ҳисобланади, бунда бир киши бойиб кетиши, кўпчилик пулларини бой бериши мумкин.

“Ҳозир одамларга пулларини криптовалютага сарф қилишни тавсия этмайман, чунки бошқа исталган ривожланаётган бозорлар сингари, бу ерда ҳам ҳақиқий натижалардан кўра, кўпик кўпроқ. Бугунги кунда криптовалюта пулларни сақлайдиган ва кўпайтирадиган тинчгина соҳил, деб ўйламайман. Биз ICO бозорини яхши эслаймиз, унда 90 фоиздан кўп иштирокчилар фирибгар бўлиб чиққанди. Улар бозордаги барча пулларни йиғиб, капиталини кўпайтираман деб маблағ қўйганларни лойиҳаларсиз ва пулларсиз қолдирганди“, — деди Александр Трешев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!